Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Ҳиндистоннинг Ачаря институти раҳбариятини қабул қилди
26 август 2022 г 650 Комментарии: 0
Хабарингиз бор жорий йилнинг август ойи бошида Жиззах вилояти делегацияси аъзолари Бангалор шаҳридаги Ачаря институти фаолияти билан танишишганди.
Институт раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Ачаря институти ва Жиззах вилоятидаги Самбхрам институти филиали ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилиниб, институт вакилларининг жорий йилнинг 25-26 август кунлари Жиззах вилоятига ташрифини амалга оширишга келишиб олинганди.
Мазкур келишувга асосан 25 август куни вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ачаря институти канцлери ва ижрочи директори Шалини Приядаршини Редди Дасани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни жаддалаштиришга, маҳаллий ва Ачаря институти ўқитувчи кадрлар ўртасида тажриба алмашиш мақсадида Ачаря институтида малака ошириш курсларини ташкил қилишга келишиб олинди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Самбхрам институтининг Жиззах шаҳридаги филиали фаолияти ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!