» » Дўстликда бир кунда тўртта объект иш бошлади

Дўстликда бир кунда тўртта объект иш бошлади

29 август 2022 г 497 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан Дўстлик туманида бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди.

Маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, туман фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Очилиш тадбирлари капитал таъмирдан чиқарилган “Мевазор” маҳалласидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотидан бошланди. Авваллари 140 ўринга эга бўлган боғча таъмирдан кейин 180 нафар болажонларни ўз бағрига олади.

Маросимда сўз олганлар бу каби қурилиш-таъмирлаш ишларга юқори баҳо беришди.

Туманда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Хусусан, Ғофур Ғулом ҳамда “Чинобод” маҳаллаларида иккита беш қаватли 40 хонадонга мўлжалланган аҳоли турар-жойи фойдаланишга қабул қилинди.

- Бу дақиқаларни барчамиз орзиқиб кутдик. Мана шу кунларга ҳам етдик. Кўпчилигингиз турли шароитларда қийналиб яшаётган эдингиз. Барчаларингизни ватанли бўлганларингиз билан табриклайман. Янги хонадонларда яхшилик кунлар, тўйлар бўлсин,-дейди туман ҳокими Шавкат Дарвишев очилиш маросимида.

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги 5088-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 августдаги 643-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 4 та, яъни 2 та Ёшлар саноат зонаси ва 2 та Кичик саноат зоналари ташкил этилган. Ушбу саноат зоналарини ташкил этиш учун “Саноатчилар” МФЙ ҳудудидан жами 10,3 гектар ер майдони ажратилган.

Саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.Бугун мазкур саноат зоналарининг ҳам очилиш маросими ўтказилди.

Шу куни “Жасурбек Холмухамедов” фермер хўжалиги раҳбари Бўтаев Муртозақул томонидан лойиҳа қиймати 6,4 млрд. сўм бўлган, энг сўнги стандартлардаги, замон талабларига мос келувчи DOS MILK бренди билан бир суткада 15 тонна “Сут маҳсулотларидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш” корхонаси ишга туширилди, натижада 13 та янги иш ўринлари яратилди.Кичик саноат зоналарида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилмоқда.

Муродов Баҳром

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!