» » Жиззахда “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” номли фото кўргазма ва “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестивал ўтказилди

Жиззахда “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” номли фото кўргазма ва “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестивал ўтказилди

29 август 2022 г 619 Комментарии: 0

Бугун Ўзбекситонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилишади.

Кўплаб миллат вакиллари ўзаро оға-ини, дўст-биродар бўлиб, шу юрт равнақи учун турли соҳаларда елкама-елка меҳнат қилиб келишмоқда. Давлат мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Жиззахда ташкил этилган байрам тадбирида ҳам ана шу жиҳатлар акс этди.
Халқ таъбири билан айтганда, борди-келди, қуда-андачилик муносабатлари тобора ўсиб бормоқда, қолаверса, ўз маданиятлари, тиллари, динларини нафақат сақлаб қолиш, балки ривожлантириш учун барча шароитлар мавжуд.

Бу ҳуқуқлар бош қомус Конституциямизда ҳам мустаҳкамланган. Давлат мустақиллигимзнинг 31 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” шиори остида байрам тантаналарида барча туманларда истиқомат қилувчи миллат ва элат вакиллари миллий анъана ва маданиятлар экс этган кўргазмаларни ташкил этишди.

Кўргазмаларда миллий таомлар, миллий либослар, ҳунармандчилик намуналари жой олди. Томошабинлар қуршовида халқона ўтган кўргазма ва чиқишлар халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатиларини мустаҳкамлаш қаторида бир-бирларининг маданиятларини чуқурроқ ўрганиш имконини ҳам берди.

Жиззах шундай ҳудудки, барча туманларида турли миллат вакилларининг йирик диаспоралари истиқомат қилишади. Масалан, Мирзачўл туманида қозоқлар, Зомин ва Бахмал туманларининг тоғли ҳудудлари, шунингдек, Арнасой ва Дўстлик туманларида қирғизлар, Фориш, Пахтакор, Янгиобод туманларида тожиклар, Ғаллаорол тумани ва Жиззах шаҳрида рус ҳамда татар миллатига мансуб дўстларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бу халқлар шу даражада ўзаро яқинлашиб кетишганки турмуши, ҳаёт арзи, тўй ва маъракалари ҳам бир халқ ўлароқ шаклланиб улгурган.
Жиззах вилоятида 6 та миллий-маданий марказ фаолият олиб бораётгани 30 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладиган воҳадаги маънавий ва маърифий муҳитнинг янада соғломлашувида ижобий аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаш зарур. Анжуманда сўз олган нотиқлар бу жиҳатларга алоҳида тўхталдилар.

Ташкил этилган концерт дастури давомида турли миллатларга хос куй ва қўшиқлар ижро этилиб, миллий рақслар намойиш этилди. Йил давомида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда фаол бўлган бир гуруҳ ҳамюртларимиз фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Жиззахда ҳозирги кунда қозоқ, қирғиз, рус, тожик, татар, корейс миллий-маданий марказлари фаолият юритиб келмоқда. Ушбу миллий-маданий марказлар миллий анъана ва урф-одатларини ривожлантириш билан бир қаторда давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ривожланишига ҳам муносиб ҳисса қўшишяпти.

Миллий-маданий марказлар вакиллари томонидан ташкил этилаётган “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Ватан ягонадир, Ватан биттадир”, “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда” каби кўплаб тадбирлар, фестивал ва конференциялар ҳам халқимизнинг чинакам дўстлик байрамига айланиб улгурган. Мустақиллик байрамида миллатлар тотувлиги ва диний бағрикенгликка йўғрилган дастурлари жойларда давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!