Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги стадион тарихий ўйинга жиддий тайёрланмоқда
06 сентябрь 2022 г 757 Комментарии: 0
Жиззах шаҳри ўз тарихида илк бор халқаро ўйинни қабул қилади. Айни пайтда Championat.asia'нинг Жиззахда бўлиб турган ходими Жаҳонгир Файзуллаев тарихий ўйин бўладиган стадиондаги тайёргарликни суратга олиб ўқувчиларга тақдим этди.
Стадионда ОАВ вакиллари учун янги медиа трибуна ҳозирланди, Wi-Fi тизими ишлай бошлади. ОФК талаби бўйича яна кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Умид қиламизки, бу нарсалар фақат халқаро ўйинлар учунгина эмас Суперлига, Кубок баҳсларида ҳам хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!