» » Бaхмaл тумaнидa Жaҳон бaнки томонидaн молиялaштирилгaн янги мaктaб фойдaлaнишгa топширилди

Бaхмaл тумaнидa Жaҳон бaнки томонидaн молиялaштирилгaн янги мaктaб фойдaлaнишгa топширилди

10 сентябрь 2022 г 697 Комментарии: 0

Бугун Бахмал тумани “Сарой” МФЙда 220 ўринга мўлжалланган янги мактаб биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Бахмал туман ҳокими Aнарбойев Мусо очиб берди ва “Сарой” МФЙ аҳолисини янги барпо этилган зиё маскани билан самимий табриклади.
Замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ушбу мактабнинг 12 та синфхонаси, 2 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хонаси, 1 та ахборот техналогиялари хонаси, 1 та тиббиёт хонаси, 1 та дан кимё, физика ва биология лабаратория хоналари, 2 та ўғил ва қиз болалар учун техналогия хонаси, 1 та кутубхона, 1 та 40 ўринли ошхона, 1 та 100 ўринли фаоллар зали ва 1 та 12х24 катталикдаги спорт зал ўз фаолиятини бошлади.

“Сарой” МФЙ аҳолисини табриклаш мақсадида сўз Жаҳон банки бош мутахассиси Роберт Вробельга берилди.

Роберт Вробель маҳалла аҳолисига – “Сизларни ушбу тадбирда кўриб турганимдан ҳурсандман, лойиҳамиз асосида қурилган муҳташам зиё масканида маҳалланинг фарзандлари билим олишидан жудаям ҳурсандман. Биз ушбу маҳаллага ёрдам берганимиздан мамнунмиз! Сизларга янги қурилган замонавий мактаб муборак бўлсин!” деб барчани табриклади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!