Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳалласининг ижтимоий инфратузилмаси яхшиланади
26 сентябрь 2022 г 624 Комментарии: 0
Арнасой тумани “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳаллаларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳаллаларида ижтимоий инфратузилмаларни яхшилаш мақсадида Республика бюджетидан 4 млрд сўм ажратилгани борасида тушинчалар бериб ўтди.
Жумладан, йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини яхшилаш бўйича Республика бюджети маблағларидан “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳаллаларида жами 4,5 км ички йўллар шағаллаштирилиши борасида тушинчалар берилди.
Ичимлик сув ва оқава сув тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш ҳамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича “Бўстон” маҳалласи ҳудудига борувчи 0,5 км асосий ичимлик сув тармоқларини таъмирланади.
Суғориш тизимларини яхшилаш бўйича “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳаллаларида жами 4,5 км ички ирригация тизими қурилади.
Электр таъминоти тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича “Бўстон” ва “Дўстлик” маҳаллаларида жами 4 км ҳаво тармоқлари реконструкция қилиниб,120 дона бетон устунлар ўрнатилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!