» » Жиззахда юридик шахсларнинг катта миқдордаги солиқ қарзини ундириш чоралари кўрилмоқда

Жиззахда юридик шахсларнинг катта миқдордаги солиқ қарзини ундириш чоралари кўрилмоқда

29 сентябрь 2022 г 703 Комментарии: 0

Юридик шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарзини унинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади. Айни кунларда вилоят ДСБ томонидан катта миқдордаги солиқ қарзи мавжуд корхона ва ташкилотларнинг мол-мулклари хатловга олиниб, қарзни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳар бир солиқ тўловчининг асосий мажбуриятларидан бири солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш бўлиб, бу ишни орқага суришга солиқ органлари йўл қўймайдилар.

Солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда бу қарзни ундириш солиқ кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Айни кунда Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан катта миқдордаги қарздорлиги мавжуд бўлган корхоналарнинг қарзи эвазига улар ихтиёридаги автотранспорт воситалари, бино ва иншоотлар солиқ кодексининг 114-моддасига асосан хатловга олинмоқда.

Жумладан, "JIZZAX KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонасининг 754,5 млн.сўм солиқ қарздорлиги мавжуд. Ушбу солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш юзасидан корхонанинг 3 та автомашинаси,  "JIZZAXYO`LKO`KALAM" унитар корхонасининг эса 872,7 млн.сўм солиқ қарздорлиги эвазига корхонанинг 1 та автомашинаси, "SANGZOR FAYZ SERVIS" MCHJнинг 140,4 млн.сўм солиқ қарзи ҳисобига 1 та автомашинаси, "GULRUX MEGA STROY" MCHJ 3 млрд 557,4 млн.сўм солиқ қарзи эвазига турар жой биноси ва "KO`HNA ZAMIN QURILISH" MCHJнинг 432,7 млн.сўм солиқ қарзи ҳисобига нотурар биноси хатланди.

Давлат солиқ хизмати органлари  томонидан солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар қонун устуворлигини таминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!