Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сони бўйича энг паст кўрсатгич Жиззах вилоятида бўлди
06 октябрь 2022 г 1 054 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мамлакатимизда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар ҳудудлар кесимидаги таҳлили маълум қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотига кўра, бу борада энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида - 491 та ҳолат бўлса, энг паст кўрсатгич Жиззах вилоятида 23 та ҳолат билан тўғри келмоқда.
Юқори кўрсаткичлар бўйича ўринлардан мос равишда 165 та ва 142 та жиноят ҳолати қайд этилган Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятлари ўрин олган.
Ўз навбатида, энг паст кўрсаткич қуйидаги ҳудудларда кетма-кетликда келган Қорақалпоғистон Республикасида 27 та, Сирдарё вилояти 25 та ва Жиззах вилояти 23 та ҳолатда ўқувчилар томонидан жиноятга қўл ўрилгани аниқланган.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Жиззах вилоятида ҳозирги кунда 555 та умумтаълим мактабларида 261 616 нафар ўқувчилар таълим тарбия олмоқда. Сўнги йилларда жиноятларни эрта аниқлаш ва уни профилактика ишларини ҳамкор ташкилотлар билан тезкор олиб борилаётганлиги сабабли жиноятларни вояга етмаганлар ўртасида камайишига сезиларли даражада эришилди.
Жумладан, таҳлилларга кўра 2019 йилда 28 та, 2020 йилда 25 та жиноятлар содир этилган бўлса бу кўрсаткич 2021 йилда 23 тани ташкил этиб камайган.
Шунингдек, 2022 йилнинг 8 ойи давомида жиноятлар 12 тага камайтирилишига эришилган.
Албатта, Жиззах вилоятида 2021 йилдаги 23 та ҳолатдаги ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятларни камайганини ижобий ҳолат деб баҳолаш нотўғридир.
Бу борада вилоятда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, асосий эътибор, боланинг руҳий-психологик ҳолати, жиноят содир этишга ёки иштирок этишга сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва олдинги “эскирган методлардан воз кечиб”, болани фақат жазолаш эмас, балки унинг оилавий муҳити, яшаш шароити ва оиладаги ота-она ёки ота-она ўрнини босувчиларнинг болани назоратсизлигига олиб келаётган бефарқлигини йўқ қилишга қаратилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!