» » Пахтакор туманида "Халқаро қишлоқ аёллари куни” нишонланди

Пахтакор туманида "Халқаро қишлоқ аёллари куни” нишонланди

11 октябрь 2022 г 430 Комментарии: 0

Қишлоқ аёлларининг меҳнати шаҳар аҳолисиникига нисбатан доим машаққатлироқ бўлган.

Ҳатто энг ривожланган давлатларда ҳам улар уй ишларидан ортиб дала ёки ўз томорқасида меҳнат қилади, аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ҳисса қўшади.

Бундай аёлларнинг аксарияти ўз хизмат вазифаларидан ташқари қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланади, фарзандларини меҳнатга ўргатади. Бир сўз билан айтганда, қишлоқ жойларда яшайдиган хотин-қизлар меҳнат фаолияти туридан қатъи назар, аҳоли фаровонлиги, дастурхон тўкинлигига муносиб ҳисса қўшади.

Пахтакор туманидаги Боғишамол маҳалласи ҳудудида ана шундай аёлларнинг жамиятдаги ўрнига эътиборини қаратиш, уларни қадрлаш ва меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида Қишлоқ аёллари халқаро куни кенг нишонланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!