» » Халқ таълими вазири Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларини кўздан кечирди

Халқ таълими вазири Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларини кўздан кечирди

13 октябрь 2022 г 492 Комментарии: 0

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Жиззах вилоятидаги таълим муассаларини ўрганиш давомида вилоят халқ таълими бошқармасининг янги биносида яратилган шароитларни бориб кўрди ва шу ерда ходимлар билан мулоқот қилди.

“Халқ таълими тизимида методистларнинг ўрни муҳим, агар улар ўзларига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажарса, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатилса, мактабда ўзгаришлар бўлади” деб таъкидлади вазир методистлар билан суҳбатда.

Мулоқот давомида таълим даражаси паст мактабларни алоҳида назоратга олган ҳолда уларга амалий ёрдам кўрсатиш, олий таълим муассалари билан бирга Мобил методик гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Миллий таълим маркази билан ўзаро ҳамкорликда методик хизмат кўрсатиш, мактабларда метод бирлашмалар фаолиятини жонлантириш юзасидан топшириқлар берилди. Янги бинода ходимлар учун яратилган қулай шароитлар эътироф этилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактабда 960 ўринли қўшимча бино қурилиши жараёнлари билан танишди. Қурилиш ташкилотига қўшимча ресурс ва ишчи кучини жалб этган ҳолда ишларни жадаллаштириш, энг муҳими қурилиш сифатига алоҳида эътибор бериш юзасидан кўрсатма берилди.

Мазкур мактабда айни кунда 1040 ўринли бинода 2000 дан ортиқ ўқувчилар тўлиқ 2 навбатда таълим олмоқда, яқин кунларда қўшимча 960 ўринли бино фойдаланишга топширилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!