» » Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах Вилояти Кенгаши Конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах Вилояти Кенгаши Конференцияси бўлиб ўтди

14 октябрь 2022 г 850 Комментарии: 0

Конференция кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда айтилганидек:

- 2017-2022 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 80 нафар ёшлар суд залидан озод этилди.

- Вилоятда ижтимоий ҳаётда фаол бўлган 440 нафар ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида ёшлар уйлари ажратилди.

- Бугунги кунда ҳудуддаги 265920 нафар ёшлар иттифоқнинг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот аъзолари, 100412 нафар ёшлар еса Камалак ташкилоти аъзоси ҳисобланади.

- Вилоят ҳудудидаги ОТМларда Қуролли кучлар тавсияномаси асосида тўлов шартнома асосида ўқиётган 580 нафар талабаларнинг 35 фоиз контракт пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек кун тартибида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши таркибини, Вилоят Кенгаши раисини, Назорат-тафтиш комиссияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қурултойига делегатларни сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Конференцияда 250 нафар делегат иштирок этиб, Жиззах вилояти Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти, олдинда турган масалалар бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Бўлиб ўтган Конференцияда амалдаги Кенгаш раиси Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич вилоят ҳокими тавсияси ва делегатларнинг овози билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!