Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 4-сектор: Зарбдорда сайёр қабул бўлиб ўтди
15 октябрь 2022 г 858 Комментарии: 0
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди. Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг Зарбдор туманида сайёр қабулида ҳам бу мезон ўз исботини топди.
Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу каби қабулларнинг навбатдагиси Зарбдор туман 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилди. Унда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаcи бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.
Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик, тиббиёт, бандлик, тўлов контракт, кредит расмийлаштириш, ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, солиқ соҳасига оид 20 га яқин йўналишлар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар. Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
2 нафар фуқарога субсидия асосида компьютер ва автомобиллар ювиш хизматини йўлга қўйиш мақсадида махсус ускуналар топширилди.Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми бошқармада тизимли равишда хал этилмоқда. Қолган қисми бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!