» » Жиззахда 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш дастури, яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати ҳамда соҳалар ва йўналишлар кесимида мавжуд бўш иш ўринлари

Жиззахда 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш дастури, яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати ҳамда соҳалар ва йўналишлар кесимида мавжуд бўш иш ўринлари

15 октябрь 2022 г 605 Комментарии: 0

Жиззахда 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш дастури, яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати ҳамда соҳалар ва йўналишлар кесимида мавжуд бўш иш ўринлари.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14-декабрь куни “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурларини шакллантириш” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бош вазир ўринбосарлари кесимида ҳар бир ҳудуд бўйича жорий, 2022 йилда янги иш ўринларини яратиш бўйича аниқ режа-топшириқлар берилган эди.

Жиззах вилоятида жорий йилда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшлар учун жами 234,1 минг доимий ва мавсумий иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан сохалар кесимида қуйидагича,

  • бино ва иншоотлар қурилиши ҳисобига 4,8 минг та;
  • тармоқ (йирик) худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 12,4 минг;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида 153,5 минг;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига ҳисобига 53 минг та;
  • туризм сохасида 8,4 минг та;
  • спортни ривожлантириш ҳисобига 1,8 минг та янги иш ўринлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Вилоятда олиб борилган тизимли ишлар натижасида  
2022 йилнинг январ-август ойларида барча йўналишларда жами                 
135 минг 649 та доимий ва мавсумий иш ўринлари ташкил этилди.

Шу жумладан,

- бино ва иншоотлар қурилиши ҳисобига 4 минг 609 та;

- тармоқ (йирик) худудий инвестиция дастурлари дорасида
  4 минг 170 та;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида 84 минг 569 та;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 34 минг 130 та;

- туризмни ривожлантириш ҳисобига 7 минг 458 та;

- спортни ривожлантириш ҳисобига 713 та доимий ва мавсумий иш ўринлари ташкил этилди.

 

Мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида

Вилоятда жорий йил 6 октябрь ҳолатига “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАК тизимида 4287 та корхона ва ташкилотларда 8886 та мавжуд бўш иш ўринларини ташкил этади. Шундан, давлат ташкилотларидаги бўш (вакант) иш ўринлари сони 2789 та, ҳусусий субъектларда бўш (вакант) иш ўринлари сони 6097 та.

Ушбу мавжуд бўш иш ўринларининг 4007 таси олий маълумотлилар учун, 4051 таси ўрта махсус маълумотлилар учун, 828 таси ўрта маълумотлилар учун ташкил қилади (Манзилли рўйхати илова қилинади).

Бўш иш ўринларини соҳалар кесимида таҳлил қилсак, 1987 та таълимда, 525 та соғлиқни сақлашда, 1482 та хизмат кўрсатишда, 573 та қурилишда, 1157 та саноат ва ишлаб чиқаришда, 2067 та қишлоқ хўжалигида, 1095 та бошқа соҳаларда ташкил қилади.

 

Аҳолининг қонуний меҳнат фаолиятини кафолатлаш

бўйича яратилган имтиёзлар

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.04.2022 йил
203-сонли қарорига асосан Ногиронлиги бўлган шахсларга ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия берилиши белгиланган.

Бунга асосан, ҳозирда Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган  39 та  корхона  ва  ташкилотларга 74  нафар  ногиронлиги  бўлган  ходимлари  учун 33,3 млн    сўм миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан субсидия ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  21.04.2022 йилда ПҚ-214-  сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбобускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган. (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ушбу қарорга асосан субсидия ажратиш бўйича Низом лойиҳаси Адлия вазирлигига киритилган, ушбу тартиб тасдиқлангандан сўнг юқорида кўрсатилган субсидия турлари ажратилади.)

Ўзбекистон Республикаси Президенитининг 30.08.2022 йил ПҚ-366-сонли “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;

узум кўчати ва ток сўриси;

асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;

қуён, қуён катаги ва озуқа еми;

балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда, мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.

(Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ушбу қарорга асосан субсидия ажратиш бўйича Низом лойиҳаси Адлия вазирлигига киритилган, ушбу тартиб тасдиқлангандан сўнг юқорида кўрсатилган субсидия турлари ажратилади.)

Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3163)ги Низомнинг 55-бобида  Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи харажатларини қоплаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган субсидия ажратилиши белгиланган.

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 09.06.2020 йил ПҚ-4742-сонли “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 78 турдаги фаолият турлари билан шуғулланадиган шахслар ўзини ўзи банд қилиш белгиланган, бундан ташқари ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бир йилда бир маротаба бзавий ҳисоблаш миқдорининг бир баварида ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда меҳнат стажи ҳисобланади.

Ўтказилиши режалаштирилган меҳнат ярмаркалари тўғрисидаги ахборотлар жойлатирилиши ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш.

“15 октябрь- Халқаро қишлоқ аёллар куни” муносабати билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан қишлоқ ҳудудидларида маҳаллаларда аёллар учун бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш бўйича жорий йил 7 октябрдан 27 октябргача ўтказиш бўйича режаграфиклар ишлаб чиқилиб вилоят ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланган. Ўтказиладиган меҳнат ярмаркарлар бўйича режа-графиклар ҳар ойда  янгилаб борилади.

 
https://docs.google.com/spreadsheets/d/13JSRL-r0w4ScC90IWbvs1sCBMAnXD_Iz/edit?usp=sharing&ouid=108320285023579807524&rtpof=true&sd=true

https://docs.google.com/spreadsheets/d/1VCDFQoDnJrRCesBU89iL1_KrPuu-iMBu/edit?usp=sharing&ouid=108320285023579807524&rtpof=true&sd=true

https://docs.google.com/spreadsheets/d/1liEJ-C8BptwQSzquOhpx-9Pu4NI9-SNK/edit?usp=sharing&ouid=108320285023579807524&rtpof=true&sd=true

https://drive.google.com/file/d/1TYyUMaOPB69EaHNSNgFVhGRJpRdfsl3H/view?usp=sharing

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!