» » Пахтакорда "Долзарб 40 кунлик" бошланди

Пахтакорда "Долзарб 40 кунлик" бошланди

21 октябрь 2022 г 444 Комментарии: 0

Куз мавсумида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида Пахтакор туманида анвойи гуллар, жумладан, райҳон, атиргул, шунингдек, совуққа чидамли бўлган хризантема гулларини экишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ранг-баранг ёз фаслини давом эттириб, куз фаслида бу каби анвойи гуллар кишининг баҳри-дилини очади.

Суратдаги манзаралар Пахтакор туманидаги Пахтакор элита уруғчилик хўжалигининг дала уйида тасвирга олинган. Хўжалик миришкорлари бугун "Долзарб 40 кунлик" нинг бошланишида дала четларига ихота сифатида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди Кўчатларни экишда маҳалла оқсоқоллари бош-қош бўлишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!