Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорда кўчатлар парвариши масъулларга топширилмоқда
15 сентябрь 2022 г 521 Комментарии: 0
Пахтакор туманидаги "Зайнур-Зебо" МЧЖ миришкорлари туман ҳудудидан 7 гектар олиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали дарахт кўчатларини экди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида экилган кўчатлар етарли парвариш қилингани боис бехато кўкарди. 4 гектар ерга олманинг "Pink ledi" ярим пакана нави, 3 гектар ерга эса гилос дарахт кўчатлари экилди.
Пахтакор туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тадбиркорнинг ўзига бириктирилган ерларда экилган дарахт кўчатларини муҳофаза қилиш, қуриб қолишининг олдини олиш ва турли зараркунандаларга қарши кураш ишларини ўз вақтида олиб бориш ташкил қилиш мақсадида бириктириш далолатномаси тузилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!