Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат Божхона қўмитаси раиси Зомин аёллар Мурувват уйида бўлди
21 октябрь 2022 г 623 Комментарии: 0
Зомин аёллар Мурувват уйи Давлат Божхона қўмитаси томонидан тўлиқ реконструкция қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилган.
Мазкур қарор ижроси таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Давлат Божхона қўмитаси томонидан Зомин аёллар Мурувват уйини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун муассасада олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал-майори Мавлонов Акмалхужа Юсупович Мурувват уйига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Қўмита раиси Мурувват уйи фаолияти, яратилган шароитлар, беморларга кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш асносида, қурилиш ишлари бўйича ўзининг кўрсатма ва тавсияларини билдириб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!