Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
28 октябрь 2022 г 1 739 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Y.” МЧЖ раҳбари И.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини бошқа мақсадаларда сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Шу каби, фуқаро И.Э. ўғли Ш.нинг номига “Z.M.” МЧЖни ташкил этиб, савдо ва маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш мажмуасини жиҳозлаш учун банк филиалидан 1,4 млрд сўм кредит олишга эришиб, ушбу кредитни ўзлаштириш мақсадида гўёки товарлар етказиб берилганлиги ҳақида юк хатларини расмийлаштириш орқали кредит маблағини бошқа МЧЖларга ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!