Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2 000 доллар олаётганда ушланди
09 ноябрь 2022 г 543 Комментарии: 0
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик субъекти томонидан таъминотчи сифатида фуқароларга қурилаётган 10 та иссиқхонанинг қурилиши битказилмаганини билатуриб, улар учун жами 330 миллион сўм миқдоридаги пулларнинг тадбиркор бошқарувидаги МЧЖ ҳисобрақамига ўтказилиши учун ёрдам беришини айтган.
Ҳоким ёрдамчиси битмаган иссиқхоналар учун пулни ўтказишга Шароф Рашидов тумани ҳокими биринчи ўринбосарининг розилиги кераклигини, унга 1 000 доллар, ўзига яна 1 000 доллар берган тақдирда масалани ҳал қилиб беришини ваъда қилган.
2022 йил 17 октябр куни ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан талаб қилган 2 000 долларни Шароф Рашидов туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси олдида ўзига тегишли «Нексия» автомобили салонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!