» » Жиззахда босқинчилик ва талончилик қилган шахс ушланди

Жиззахда босқинчилик ва талончилик қилган шахс ушланди

23 ноябрь 2022 г 536 Комментарии: 0

Босқинчи уйда ёлғиз бўлган 14 ёшли боланинг қўл-оёқларини боғлаб қўйган ва хонадондаги пуллар ва тилла тақинчоқларни олиб кетган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиззах шаҳридаги хонадонлардан бирига босқинчилик қилиб кирган ва талончилик содир этган шахс ушланган.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳридаги бозорда савдо фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Сайлжойи маҳалласидаги яшаш хонадонида 2008 йилда туғилган фарзандини ёлғиз қолдиради.

Кундуз куни соат тахминан 11:00 ларда номаълум шахс эшикни тақиллатиб келади ва болага сумалак сотиб юрганини айтади. Сўнг ҳожатхонага кириб чиқиши кераклигини айтиб, вояга етмаган болага зўрлик ишлатади ва хонадонга киради.

Босқинчи хонадонга киргач болани қўрқитиб, унинг қўл ва оёқларини боғлаб қўяди. Кейин хонадонда бўлган сейф ичидаги 8 миллион сўм ва 1700 АҚШ долларини, яна 35,6 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетади. У кетишида ёғоч нарвон орқали қўшнининг ҳовлисига ўтиб, воқеа жойидан яширинади.

Жиззах шаҳар ИИБ томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи тез орада қўлга олинади.

Гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилганда, у Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган, аввал ҳам ўғрилик қилгани учун судланган шахс бўлиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!