» » Жиззахда захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолати фош этилди

Жиззахда захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолати фош этилди

24 ноябрь 2022 г 727 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. фуқаро Г.М.га Зарбдор тумани, “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан ўзининг яшаш уйининг тўғрисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 20 сотих захирадаги ер майдонини 80 млн сўмга сотишини айтиб, олдиндан 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!