» » "Зомин Самсунг" ва "Артел" компаниялари Пешағорлик аёлга ҳомийлик асосида уй қуриб бермоқда

"Зомин Самсунг" ва "Артел" компаниялари Пешағорлик аёлга ҳомийлик асосида уй қуриб бермоқда

01 декабрь 2022 г 448 Комментарии: 0

Зомин туманидаги Пешағор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаковнинг маълум қилишича, уйма-уй юрилиб аҳолининг яшаш тарзи, ижтимоий муаммолари ўрганиб чиқилганда Салима Бўриеванинг уй-жойга эҳтиёжи борлиги маълум бўлди.

Масъуллар иштирокида унга янги хонадон қуриб бериш учун ҳомийларга мурожаат қилинди.

Тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири ҳисобланган "Зомин Самсунг" корхонаси бу борада ташаббус кўрсатиб ушбу уйни қуриш учун маблағ ажратди.

Ёлғиз она ҳисобланган С.Бўриева ногирон фарзандни вояга етказмоқда. Унинг яшаш хонадони умуман талабга жавоб бермас эди. Яқин кунларда у фарзанди билан барча қулайликларга эга, янги уйга кўчиб киради.

Ушбу уйни қуришга ҳисса қўшаётган "Зомин Самсунг" ва "Артел" компанияларига хонадон эгалари ва маҳалла жамоатчилиги ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!