» » Ақл - заковат ва меҳнатда яратилаётган мўъжиза

Ақл - заковат ва меҳнатда яратилаётган мўъжиза

12 декабрь 2022 г 635 Комментарии: 0

Одатда қишлоқ деганда кўз олдимизда жонланадиган манзаралар,авваламбор, турмушимиз фаровонлигига,бозорлар мўл-кўллигига,дастурхонлар тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар билан маъно-мазмун касб этади.

Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари бўлмиш соҳа ходимлари саъй-ҳаракатлари билан бугун юртимизда қишлоқ хўжалигида қўлга киритилаётган ютуқларни кўпчилик мўъжиза деб атамоқда. Тўғри, мўъжиза, бироқ, ғойибдан тушган эмас, балки деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва аграномлар ва яна соҳада меҳнат килаётган минглаб одамларнинг пешона тери, қалб қўри, ақл - заковат билан килаётган мехнат эвазигадир.

Айни пайтда Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, замонавий иш усуллари ва технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган жуда катта амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Энг муҳими соҳада банд аҳолининг турмуш фаровонлиги ортиб бормоқда.

Бугун соха ходимлари касб байрами билан бутлар эканман, улар бундан кейин ҳам халқимиз фаровонлиги ошириш ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизликни таъминлашда бутун куч - ғайрат ва имкониятларини ишга соладилар, деб ишонаман.

Анорбой Эшматов, Ўзбекистон Қаҳрамони,

Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгашининг раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!