» » Жиззaхдa умумтaълим муaссaсaлaрининг сaмaрaдорлиги бўйчa миллий рейтинг муҳокaмaси бўлиб ўтди

Жиззaхдa умумтaълим муaссaсaлaрининг сaмaрaдорлиги бўйчa миллий рейтинг муҳокaмaси бўлиб ўтди

27 декабрь 2022 г 329 Комментарии: 0

Жиззах Давлат педагогика университетининг Маданият саройида Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси тасаруфидаги муассасаларининг самарадорлиги бўйича миллий рейтинги юзасидан муҳокама ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев сўзга чиқиб, туман ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда 555 та мактаб раҳбарларига таълим тизмидаги умумий кўрсаткичлар тўғрисида сўз юритди.

Учрашувда вилоят халқ таълими бошқармасига янги тайинланган раҳбари Сарвар Назарқосимов таништирилди.

Вилоятда мактаб битирувчилари олий таълимга кириши бўйича Дўстлик, Янгиобод, Жиззах шаҳари юқори натижаларни кўрсатишган бўлса, Зафаробод Пахтакор, Мирзачўл туманлари паст натижа кўрсатганлиги айтиб ўтилди.

Вилоятда мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар бўйича энг кам кўрсаткич билан Республикада Жиззах вилояти биринчи ўринни егаллаганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Қолаверса келгусида миллий рейтингда вилоятимизнинг нуфузини юқори даражага олиб чиқиш ҳамда таҳлил қилиш учун туман (шаҳар) мактабларининг баҳолаш мезонлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Назарқосимов Сарвар сўзга чиқиб, таълим тизмини тубдан ислоҳ қилиш ва ушбу рейтинг натижалари билан вилоятимизни фақат орқага тортаётган раҳбарлар огоҳлантирилди, келгусида ушбу ҳолатлар такрорланса қатъий чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!