» » Форишда қуёш энергиясидан самарали фойдаланилмоқда

Форишда қуёш энергиясидан самарали фойдаланилмоқда

05 январь 2023 г 493 Комментарии: 0

Бугунги давр ҳар биримиздан омилкорлик билан иш тутиш, фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланишни талаб этмоқда.
Фориш туман 4-сектор ҳудудидаги “Қизилқум” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Al Fatx Trade Klaster”га қарашли “ISA RESPECT” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқаришда қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадида 350 миллион сўм маблағ эвазига 45 КВТли қуёш панеллари ўрнатилди.
Айни кунда қуёшдан олаётган энергия натижасида бўрдоқичилик базасига қудуқда сув чиқаришда фойдаланилмоқда. Кейинчалик лойиҳанинг иккинчи босқичида шу ҳудуддаги аҳоли хонадонларини ҳам қуёш энергияси ёрдамида олинаётган электр энергияси билан таъминланади.
Шунингдек, “ISA RESPECT” масъулияти чекланган жамияти томонидан 300 миллион сўмлик гидропоника усулида чорва озуқаси ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Унинг биринчи босқичи ишга туширилиши арафасида. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 6 та доимий ва 8 та мавсумий иш ўринлари яратилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!