Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда муаммолар ўрганилиб, жойида бартараф этилмоқда
07 январь 2023 г 511 Комментарии: 0
Фориш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Каримов туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада жойлашган ижтимоий соҳа объектларида табиий газ, электр энергияси ва бошқа муаммоларни ўрганди.
Шундан сўнг маҳалла аҳолиси норозилигига сабаб бўлувчи муаммолар юзасидан аҳоли билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Учрашув давомида фуқаролар томонидан дори воситаларини қабул қилиш ва сотиб олишда эътиборли бўлишлари кераклиги ҳақида тушунтиришлар берди.
Учрашувда аниқланган камчилик ва муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Таъкидлаш жоизки қиш мавсумида хонадонларни бир маромда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борада коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилган. Ушбу масалалар ижроси 1-сектор раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!