» » Жиззах шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси билан суҳбат

Жиззах шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси билан суҳбат

24 октябрь 2018 г 3 353 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар хотин-қизларқўмитасининг VI ҳисобот-сайлов конференциясида ислоҳотларнинг бориши, истиқболдаги вазифаларнинг бажарилиши ҳақида сўз юритилди.

Хўш, бу мулоқотлар қандай самара беради, оила институтининг мавқеи амалда намоён бўладими? Мавқеи ошишининг асосий омиллари нималарга боғлиқ? Шу каби саволлар билан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ҳалима Неъматовага мурожаат қилдик.

- Сиз раҳбарлик қилаётган қўмита яна бир довондан ўтди. Охирги беш йиллик сарҳисоби қайси жиҳатлари билан эсда қолди?

- Айни пайтда шаҳримиз аҳолисининг қарийб 90 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 2013-2018 йилларда биз улар билан доимо бирга бўлишга ҳаракат қилдик. 144 та бошланғич ташкилотга бирикканҳамшаҳарларимиз фаолиятига кўмакчи бўлдик.

Туғруқлар сони қарийб 480 нафарга, 34-44 ёшда фарзандли бўлаётган аёллар 24 нафарга, тўртинчи туғруқлар борасидаги кўрсаткич 49 нафарга, болалар ўлими 60 фоизга камайиши қувонарли ҳол, албатта. Кўриниб турибдики, ўтган беш йил мобайнидагисаъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетмаган. Ушбу кўрсаткичлар янада яҳшироқбўлиши мумкин эди. Фаолият доирасидаги вазифалар бажарилиши учун зарур ваколатларнинг йўқлиги ва ташкилий штат бирликларининг етишмаслиги энг муҳим масалалар жойида ҳал этилиши имкониятини бермади.

Ҳисобот-сайлов конференциясида беш йил мобайнида нима ишлар қилингани, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ҳақида рўй-рост айтилди. Кўпчилик таъкидлаганидек, энди хотиржамликка мутлақо ўрин йўқ. Қўмита ва унинг қуйи ташкилотлари ҳамжиҳат бўлиб ишлаши керак. Бу ҳамкорлик қоғозда эмас, амалда сезилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ўаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ва 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари билан белгилаб берилган устувор вазифалар барчамизни янгича фикрлаш, янгича ишлашга даъват этаяпти.

- Бугуннинг устувор йўналишларини ҳаётга татбиқ этиш, муаммоларни ижобий ҳал этишга қўмита, бошланғич ташкилот етакчилариқанчалик тайёр деб ҳисоблайсиз?

- 2 сентябрдан 30 сентябргача хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич бўғинида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ана шу ҳақда батафсил гаплашиб олдик. Ташаббускор, шахсий фикрига эга, куюнчак аёлларни етакчиликка тавсия этиб, уларнинг сайланишига эришдик.

34 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатадиган ҳамкасбларимизга қўмитамизҳузуридаги Онахонлар кенгаши, қайноналар кенгаши, "Ораста қизлар" тўгараги, олима аёллар ва "Қизларжон" клублари аъзолари мунтазам ёрдам бериб боришади. Бу ишга турли йилларда давлатимизда таъсис этилган фахрий унвонлар, орден ва медалларнинг 14 нафар соҳибалари, Зулфия номидаги Давлат мукофотининг лауреатлари жалб этилади.

Республика ҳамда вилоят миқёсидаги кўрик-танловлар, фестивалларда иштирок этибсоврин олган "Учариқ", "Олмазор", "Халқобод", Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакилалари иш тажрибасини оммалаштириш ҳақида ўйлаяпмиз.

Суҳбатимиз бошланишида айтиб ўтганимдек, қилинадиган ишлар бисёр. "Оққўрғонлик", "Қалия", "Заргарлик", "Кимёгар", "Бунёдкор", "Қассоблик" маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиши сўнгги йилларда энг кўп қайд этилганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

- Шу ўринда айтиш керакки, Президентимизнинг қарорларидан сўнг ҳолат ижобий кўриниш олаяпти.

- Фикрингизга қўшиламан. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилиши, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди ташкил этилиши фаолиятнинг самарадорлигига тамал тошини қўйди.

Дастуриламал ҳужжатларга мувофиқ, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 60 нафар хотин-қизларнинг асосий қисми муҳим ишли бўлди. 20 нафардан зиёд хотин-қизлар ўқув курсларига йўналтирилди. 40 нафар аёллар ўзларига мос иш билан таъминланди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ишлаб турган кичик саноат шохобчаларида 1500 нафардан кўпроқ хотин-қизларнинг ҳунарли бўлиши чоралари кўрилди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида халқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қиладиган ҳамшаҳарларимиз улуши сезиларли кўпайди.

Қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг 52 таси олди олинди. Оилавий ажримларнинг сони ўтган йилдагига нисбатан 12 тага камайгани кузатилди. Шаърий никоҳ билан яшаб келаётган 62 нафар фуқароларнинг оилавий муносабатлари расмийлаштирилди. Бу каби ишлар жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида уддаланди.

Ҳисобот даврида хотин-қизларни иш билан таъминлаш диққат марказида турадиган масала тусини олди. Тадбиркорлик билан банд аёллар учун барча молиявий манбаларҳисобидан қарийб 9,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу эътибор туфайли ишбилармон замондошларимиз 215 та янги иш ўрнини яратишди.

Дастлабки натижалар билан кифояланиб қолмаймиз. Бошланган ишни қатъият билан давом эттирамиз. Биз қўмитага умид билан қаровчи, ишонувчи, қувонч ва ташвишларини баҳам кўрувчи хотин-қизлар билан доимо ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Мақсадимиз-барча ҳамшаҳарларимиз биздан рози бўлсин. Бу шукроналик ўз навбатида замонавий намунали оила мезонларини белгилайди. Ана шу ниятга эш бўлиш эса барчамизни зиммамиздагиулкан масъулиятнидоимо ҳис этишга ундаб туради.

Раҳматулла ЮНУСОВ

суҳбатлашди

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!