Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Миллий гвардия хизматчиларига янги уйлар берилди (видео)

Жиззахда Миллий гвардия хизматчиларига янги уйлар берилди (видео)

09 июль 2019 йил
228
0
Жиззах шаҳрида кўп хонадонли янги уй фойдаланишга топширилди. Янги уйдаги 30 хонадонга Миллий гвардия хизматчиларининг оилалари кўчиб кирди.

Миллий гвардия қўшинлари қўмондонлиги, вилоят, шаҳар, ҳокимликлари, қурувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирокида янги уйларни эгаларига топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда давлатимиз томонидан Миллий гвардия хизматчилари, уларнинг оилалари учун муносиб моддий, коммунал, маиший шароитлар яратишга катта эътибор берилаётгани таъкидланди. Давлатимизнинг бу ғамхўрлиги осойишталигимиз ҳимоячиси бўлган Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар, руҳий тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
                               
Замонавий меъморий услубда – ёзда салқин, қишда иссиқ бўлиши назарда тутилиб бунёд этилган ҳар бири уч хонали, алоҳида ошхона, айвон ва бошқа зарур иншоотларга эга янги уйлар ҳарбий оилаларга манзур бўлди. Уйларни Миллий гвардия хизматчиларига имтиёзли ипотека кредитлари орқали бериш тизими йўлга қўйилгани яна бир катта қулайликдир.
photo5267078980073270057.jpg
– Набирам Миллий гвардия сафида юртимиз осойишталиги учун хизмат қилаётгандан фахрланиб юрганимда унинг оиласига уй берилганидан янада хурсанд бўлдим, – дейди маросимда сўз олган Миллий гвардия сержанти Ғулом Шариповнинг бобоси Умрзоқ Шарипов. – Буни давлатимизнинг оилаларга кўрсатаётган катта ғамхўрлигининг амалий ифодаси, деб биламан. Менинг набирам бу ғамхўрликни Ватанимизга, халқимизга ва Президентимизга содиқ хизмат қилиш билан оқлашига ишонаман.
Бадиий жамоаларнинг концерти ҳарбийларнинг уй тўйларига яна ҳам кўтаринки кайфият бағишлади.
photo5267402146297523046.jpg
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар