» » Аёл зўравонлик қурбони бўлмасин!

Аёл зўравонлик қурбони бўлмасин!

02 декабрь 2019 г 1 990 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ҳамда ИИВ Жиззах академик лицейининг ўқувчи-қизлари иштирокида уюштирилган тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари томонидан аёлларни зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоялашга оид миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бу борадаги илғор тажрибалар тўғрисида маълумот берилди.

Худди шундай, мазкур йўналишда кузатилган айрим жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тафсилотлари ва статистик маълумотлар келтириб ўтилди. Ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонун устуворлигини таъминлаш хотин-қизларга нисбатан қилинаётган зўравонликларга барҳам беришда асосий омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида ички ишлар органлари томонидан бу турдаги қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.   

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!