» » Меҳр ва бирдамлик синови; Сардобалик 300 дан ошиқ фуқаро ички ишлар органлари ходимлари уйидан жой олди

Меҳр ва бирдамлик синови; Сардобалик 300 дан ошиқ фуқаро ички ишлар органлари ходимлари уйидан жой олди

03 май 2020 г 1 328 Комментарии: 0

Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида юз берган фавқулодда ҳолат туфайли ҳавзага ёндош Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош, Отаюрт, Қўйтош, Бирлик аҳоли пунктларида яшовчи 38097 киши Жиззах вилоятининг Дўстлик, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари, шунингдек, Жиззах шаҳридаги ўқув муассасалари, корхоналар ётоқхоналари ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилди.

Эвакуация ишларида қарийб 600 нафар жиззахлик ички ишлар органлари ходимлари қатнашди. Соҳа вакилларининг тизимли ва тезкор ҳаракати натижасида кўчириш талофатларсиз амалга оширилди.

Чунончи, сув босиш эҳтимоли мавжуд бўлган аҳоли пунктларидаги хонадонлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан бирма бир кўздан кечирилди. Кўчиришга жалб қилинган жамоат ва юк машиналарининг хавфсиз ҳаракати таъминланди. Эвакуация қилинган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, иссиқ овқат билан таъминланмоқда.

Айни вақтда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси қошида ташкил этилган тезкор штаб Сардоба сув омбори теварагида қутқарув, блок-постларда назорат тадбирларини амалга ошириш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бормоқда.

Арнасой тумани ИИБ томонидан эса Айдар-Арнасой ҳавзасидан қутқариш ва таъмир ишларида фойдаланиш учун 15 та қайиқ келтирилди.Бундан ташқари тошқинни бартараф этиш учун 300га яқин техникалар ҳам жалб этилган.

Яна бир маълумот, Сирдарё ва Оқ олтин туманларидан кўчирилганларнинг 300 нафардан ошиғини ички ишлар ходимлари ўз хонадонларига жойлаштиришди. Соҳа вакиллари ҳар доимгидек ўзларини халқнинг ишончли ҳимоячисидек тутишмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!