Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЖАМОАТ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЖАМОАТ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
417
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЖАМОАТ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Исматов Эштемир Музафарович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси-64

Телефон: 0 (372) 226-64-80

E-mail:e.ismatov@umail.uz

Меҳнат фаолияти: 16.04.2015 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг сешанба куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари мажбурият ва вазифалари

Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари вилоятдаги жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди, вилоятдаги диний вазиятни ўз вақтида таҳлил қилиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Жиззах вилояти ҳокимининг мазкур котибиятга тегишли қарор ва фармойишларининг  бажарилишини  таъминлайди.

Жиззах вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган тегишли комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-экстремистик мафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштиради.

Маданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларининг биргаликдаги ҳаракатини ташкил этади.

Жойлардаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини назорат қилади.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида миллатлараро муносабатларни мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

Ўзи раҳбарлик қилаётган котибият тасарруфидаги ташкилотларда Республика Ҳукумати, вилоят ҳокими қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ижросини ташкил этиш билан шахсан шуғулланади ҳамда ижро интизомининг аҳволини танқидий таҳлил қилиб боради.

Фуқароларнинг тегишли мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этади ва уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилади, ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Бириктирилган жамоат ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар доирасида фаолият юритишини мувофиқлаштиради ва бу ташкилотларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ролини оширишга эътибор берган ҳолда иш олиб боради.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар фаолиятининг мунтазам мониторингини олиб боради.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини тайёрланиши, сақланиши ва тарқалишини олдини олиш борасида вилоятдаги диний ва жамоат ташкилотларини, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг вилоят бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилайди.

Қабристонларни ободонлаштириш ва амалдаги қонунларга мос равишда фаолият юритишини мувофиқлаштиради.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:

– Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вилояти бўлими;

– Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг вилоят бўлимлари;

– Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Жиззах Минтақавий ахборот-таҳлил маркази;

– Диний ташкилотлар ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари.

Қуйидаги комиссияларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

– Вилоятда муборак “Ҳаж”ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссия.

– Вилоят ҳокими ҳузуридаги фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш, диний, экстремистик ва террористик ғоялар, ҳаракатларининг олдини олиш бўйича махсус комиссия.

Исматов Эштемир Музафаровичнинг  ҳақида тўлиқ маълумот

Исматов Эштемир Музафарович – 1978 йил 22 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманида  таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йил Қарши Давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарихчи. Оилали 2 нафар фарзанди бор. Партиясиз.

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1995-1999 йй. – Қарши давлат университети талабаси

1997-1999 йй. – Қарши шаҳридаги 2-сонли кечки мактаб ўқитувчиси

1999-1999 йй. – Қарши шаҳар қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

2000-2015 йй. – Ҳарбий қисм хизматчиси

2015 й. ҳ.в.– Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [41 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар