Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлиги ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда (фото)
08 февраль 2023 г 596 Комментарии: 0
Давлат хизматчилари саломатлиги - самарали фаолияти учун асосдир. Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.
Давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишиб, унумли фойдаланишмоқда.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Бу каби тиббий кўриклар вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳам режа асосида 20-февралга қадар ташкил этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!