Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззaхдa 70 гектар ерга 25 минг туп бодом кўчатлари экилмоқда
09 февраль 2023 г 450 Комментарии: 0
Кўчат экиб боғ яратиш ота-боболаримиздан қолган азалий эзгу амаллардан. Фориш туманида ҳам ушбу эзгу амалларга содиқ қолиб, эл фаровонлиги, юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган тадбиркорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда.
Қиш чилласи чиқиб, кунлар исиши билан тумандаги “Буюк жавоҳир тимсоли” фермер хўжалиги аъзолари кўчат экиш, боғ яратиш ишларини бошлаб юборишди.
Жамоа аъзолари 70 гектар ерда бодомзор боғ яратиш иштиёқида меҳнат қилишмоқда.
Aна шу 70 гектар ерга 25 минг туп бодом кўчатлари экилмоқда. Бодомзорга томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади.
Кўчат екиш билан бирга 70 гектар ердаги кўчатлар оралиғига эртанги пиёз ва бошқа сабзавот экинлари ҳам экилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!