» » "Тўқсон" ўтмaй бaҳор келмaс ёки "Aямажуз"дан сўнг қаҳратон бўлмайди

"Тўқсон" ўтмaй бaҳор келмaс ёки "Aямажуз"дан сўнг қаҳратон бўлмайди

14 февраль 2023 г 415 Комментарии: 0

Қиш фасли Ўзбекистонда бу йил ҳарқачонгидан қаттиқроқ келади. Энг қаҳрли ҳисобланган январь ойининг ўрталарида ҳарорат бироз совуқроқ бўлади.

Биз қиш фаслини 1 декабрдан 1 мартгача давом этади, деб ҳисоблаймиз. Aммо Ўзбекистонда кўп йил умргузаронлик қилган аждодларимиз бу фаслнинг дебочаси 13 декабрдан 13 мартгача давом этади, деб ҳисоблашган ва унга "тўқсон" деб ном қўйишган.

Кўп йиллик кузатишларга қараганда "тўқсон"нинг сўнги олти кунида қаттиқ совуқ тушиб, ернинг усти музлаши кузатилади. Бу кунларни халқимиз "Aямажуз" деб аташади. Яъни "Aямажуз"- арабча сўз бўлиб, "айём" ва "ажуз сўзларининг ўзаро қўшилишидан келиб чиққан. Рамзий маънода "кампир кунлари" яъни қишнинг охирги кунлари маъносини англатади. Зеро, ушбу давр қишнинг якуни бўлгани учун ёшини яшаган, ошини ошаган табаррук момоларга қиёсланган. Манбаларга кўра "Aямажуз" февраль ойининг охири ёки март ойининг бошларида рўй бериши ва етти кундан иборат эканлиги ҳақида ёзилади.

Демак, мамлакатимизда ҳароратнинг аста-секин илий бошлагани бу баҳор келди дегани эмас. Зеро, тоғли ҳудудларда ҳали ҳамон қиш давом этмоқда. Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида яқинда ёққан қорнинг қалинлиги 20-30 смни ташкил этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!