Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда кўприк қурилиши якунланмоқда, энди аҳолига ичимлик ва оқова сув ҳам келтириб берилади
08 март 2023 г 390 Комментарии: 0
Мурожаатлар билан ишлаш борасида бугун Жиззах вилоят солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-секторда ўзига хос тажриба тўпланган. Ушбу тажрибалар самараси туфайли сектор раҳбарияти муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Арнасой туманидаги “Бахтли” маҳалласидаги аҳоли томонидан ўрнатилган кўприк аянчли ҳолатга келиб қолган эди. Маҳалланинг ушбу қисмида 60 та хонадон бўлиб, 300 дан ортиқ аҳолиси мавжуд.
Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов арнасойликлар иштирокида ўтказган сайёр қабулида фуқаролардан кўприкни таъмирлаш борасида мурожаат тушган эди. Ушбу мурожаатга асосан, ўтган йилнинг 1-декабрь куни эски кўприкни таъмирлаш бошланди. Мустаҳкамлик даражасини ошириш мақсадида бетон плиталар ётқизилиб, кўприк сув сатҳидан баландлатилди. Шундан сўнг, кўприкнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида икки ёнига тўсиқлар ўрнатилди.
Куни кеча эса сўнгги таъмирлаш ишларига киришилди. Кўприкнинг ён томонларига бетон қуйилиб, мустаҳкамлик даражаси яна ҳам оширилди. Пиёдаларга қулай бўлиши учун эса йўлаклар ҳам тўлиқ бетонлаштирилди.
“Бахтли” МФЙ жами хонадонлар сони бугунги кунда 242 тани ташкил этади. 316 та оилада 1180 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Айни пайтда ҳар бир хонадоннинг ўз томорқаси, экин майдони мавжуд бўлсада, ёзнинг иссиқ мавсумида улардан унумли фойдаланишнинг имкони йўқ эди. Сектор раҳбариятининг сайёр қабулида аҳоли хонадонларидаги томорқани суғориш учун “Оқбулоқ” каналидан оқова сув чиқариш бўйича мурожаат тушган эди. Ушбу мурожаатга ҳам ечим топилиб, бугунги кунда “Вербуд” МЧЖ томонидан қувур орқали оқова сув келтириш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-cонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг март ойи якунига қадар “Бахтли” ва “Зарафшон” МФЙ аҳолиси эҳтиёжи учун зарур оқовасув лойиҳаси якунланади.
Шунингдек, 4-сектор ҳудудида жойлашган Бўстон маҳалласигача 14 км, Дўстлик тумани Мамажон Дадажонов сув истеъмолчилар уюшмасига қадар яна 4 км, жами 18 км узунликдаги ичимлик суви лойиҳаси ҳам аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган лойиҳалардан саналади. Бўстон маҳалласига борадиган 14 кмлик сув қувури тармоғи босими пастлиги ва қувурларнинг эскирганлиги туфайли уни реконструкция қилишга эҳтиёж юзага келган эди. Ҳозирда “Қурилиш таъминоти” корхонаси томонидан қиймати 18 миллиард 618 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа жорий йилнинг декабр ойида якунланиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!