Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ишчи гуруҳи аъзолари Янгиобод туманида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
10 март 2023 г 498 Комментарии: 0
ИИВ вакили Республика идоралараро ишчи гуруҳи билан биргаликда Жиззах вилоятида ўрганиш жараёнини давом эттириб, энг чекка Янгиобод тумани “Янгиобод” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган туман ички ишлар бўлими маъмурий биносининг янги лойиҳаси билан танишди. Айтиш жоизки, туман ички ишлар бўлимининг янги маъмурий биноси жорий йил якунига қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг Хўжамушкент маҳалласида бўлиб, қурилиши режалаштирилаётган ҳуқуқ тартибот масканининг лойиҳаси билан танишди. Ўрганиш жараёнида мазкур бино қурилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Республика идоралараро ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!