Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Шароф Рашидов туманидаги аҳоли муаммолари жойига чиқиб ўрганди
16 март 2023 г 553 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида жойларда фуқаролар ва масъуллар билан мулоқотлар ўтказмоқда.
Хусусан, 3-сектор раҳбари Шароф Рашидов тумани “Файзобод” МФЙ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги ишларнинг бориши билан танишди.
Мазкур лойиҳа доирасида сув узатиш иншооти таъмирланиб, 13,8 километр тармоқ тортилиши кўзда тутилган. Ҳозирда ушбу ишлар якуний босқичда ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида аҳолига сув бериш чоралари кўрилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!