» » Жиззахда “Саховат ва кўмак” жамғармаси аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш манбаси сифатида хизмат қилмоқда

Жиззахда “Саховат ва кўмак” жамғармаси аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш манбаси сифатида хизмат қилмоқда

17 март 2023 г 346 Комментарии: 0

Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти туман (шаҳар) бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 4 046 550 (тўрт миллиард қирқ олти миллион беш бз эллик минг) сўм маблағ йиғилган.

Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича 2 011 142 (икки миллиард бир юз қирқ икки минг)сўм, Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 2 035 408 (икки миллиард ўттиз беш миллион тўрт юз саккиз минг) миллион сўмни ташкил этган. Хўш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти туман (шаҳар) бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бўлим бошқаруви Шўба мудири У.Рисқуловнинг маълум қилишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари асосида қарийб 1 819 та оилага 1 497 612 (бир миллиард тўрт юз тўқсон етти миллион олти юз ўн икки минг) сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган.
Жумладан, 1 091 та оилага кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 341 502 (уч юз қирқ бир миллион без юз икки минг) сўмга яқин маблағ ажратилган, бундан ташқари, қарийб 721 та оилага 1 026 000 (бир миллион йиғирма олти миллион) сўмдан зиёд моддий ёрдам ҳамда дори воситалари учун 47 та оилага 129 230 000 (бир юз йигирма тўққиз миллион икки юз ўттиз минг) сўм миқдридаги маьлағлар ажратиб берилган. Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
"Темир дафтар" жамғармаси маблағлари "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур дафтарга кирган 387 нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 88 915 000 (саксон саккиз миллион тўққиз юз ўн беш минг) сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
Қайд этилишича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти туман (шаҳар) бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!