» » Жиззахда умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди

Жиззахда умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди

18 март 2023 г 387 Комментарии: 0

Бугун юртимиз бўйлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги Фармойиши асосида умумхалқ ҳайрия ҳашари ташкил этилди.

"Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ташкил этилган бундай эзгу тадбирда Жиззах вилояти бўйича жами 190 минг нафардан зиёд юртдошларимиз ихтиёрий равишда иштирок этишди.

Ҳашарда иштирок этган корхона ва ташкилотлар ходимлари, маҳалла фаоллари, аҳоли вакиллари ва ёшлар томонидан вилоят бўйича 300 гектарга яқин майдонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

32 км масофадаги ариқлар ва лотоклар тозаланиб, 200 дан зиёд қабристонлар ҳамда 10 дан ортиқ зиёратгоҳларда ободонлаштиш ишлари амалга оширилди.

Ҳашар мобайнида барча турар жой мавзелари, маҳаллалардаги бўш турган ер майдонлари, йўл ёқалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолар атрофлари, аҳоли хонадонларидаги фойдаланмай турилган ер майдонларига 40 мингга яқин манзарали дарахт кўчатлари, 20 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари ҳамда 41 минг та гул кўчатлари экилиб, 110 мингдан ортиқ дарахтларга шакл берилди ва оқланди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳам Шароф Рашидов туманидаги янгитдан бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида ҳашарда иштирок этди.

Ҳашар муносабати билан кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, эҳтиёжманд хонадонлар, ногирон ва ёлғиз қариялар холидан хабар олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!