» » Ғаллаоролда соғлом ҳаёт ва ҳаёт хавфсизлиги учун 5000 қадам тадбири ўтказилди 

Ғаллаоролда соғлом ҳаёт ва ҳаёт хавфсизлиги учун 5000 қадам тадбири ўтказилди 

24 март 2023 г 462 Комментарии: 0

Ғаллаорол туман фаоллари, туман корхона ташкилотлари ходимлари, маҳаллий аҳоли иштирокида “Соғлом ҳаёт учун, ҳаёт хавфсизлиги учун 5000 қадам” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари Сарбозор маҳалласи ҳудудидаги туман дарвозасидан марказий ўйингоҳга қадар бўлган масофада ҳаракатланишди.
Соғлом ҳаёт учун, ҳаёт хавфсизлиги учун 5000 қадам тадбири давомида иштирокчилар жисмоний машқлар баражаришиб, тадбирни давом эттиришди.
Ғаллаорол туман аҳолисини соғлом турмушга тарғиб этувчи тадбир туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!