Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Назира Мухторова иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
30 март 2023 г 573 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигининг кичик конференция залида Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи иштирокида “Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини мутасаддилар ва секторлар томонидан самарали амалга оширилишининг устувор вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Биноқулов очиб берди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосарири, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.
Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, эҳтиёжманд оилалардаги 1 796 нафар қизларга олий таълим муассасаларига имтиёзли 4 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилиниши учун тавсияномалар берилиб, 199 нафари олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган эҳтиёжманд оилалардан бўлган 1 750 нафар талаба хотин-қизларнинг контракт тўловлари тўлаб берилгани ота-онасидан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун улкан имконият эшикларини очди. Шу билан бирга мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан 50 нафар хотин-қизлар контракт асосида олий ўқув юртларига қабул қилинди.
Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ва фарзандларига 770 та реабилитация воситалари (ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса, қўлтиқ таёқ ва бошқалар), 150 та мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун 2 млрд.га яқин маблағ ажратилди.
Маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла Хотин-қизлар фаоллари томонидан уйма-уй юриш орқали 548 686 нафар хотин-қизларни шароитлари ўрганиб чиқилди, хатловдан ўтказилиб, ижтимоий хизматлар курсатиш модули орқали 8 705 нафарининг 61 турдаги муаммолари жойида аниқланди. 6 095 нафари хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал қилиб берилди.
Шунингдек, вилоятда 484 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланган. Шундан Республика бюджетидан уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ижтимоий уй-жойларни сотиб олиш ҳамда бошланғич бадал маблағларини тўлаб бериш мақсадида вилоятимизга 15 млрд. сўм маблағ ажратилиб, мазкур маблағлар ҳисобидан 118 та ижтимоий уй-жойлар сотиб олинди, 30 нафар хотин-қизларга уй-жойи учун бошланғич бадал маблағлари тўлаб берилди, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан 75 та уй-жойлар топширилган бўлса, ипотека кредити бўйича субсидия ажратилган хотин-қизлар 261 тани ташкил этади.
2022 йилда Жиззах вилоятида 60 157 нафар (меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар 37 152 нафар) хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.
Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлган 12 860 нафардан ортиқ хотин-қизларга 220 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
2022 йилда 12 мингга яқин хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.
2022 йилда 21 минг 723 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилиб, йил давомида 21 659 нафари (99,7%)нинг муаммолар ҳал этилишига эришилди.
3-босқичда рўйхатга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларга ёрдам бериш мақсадида барча манбалар ҳисобидан жами 50 млрд сўм маблағлар йўналтирилди.
“Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 млрд. 268 млн сўм маблағлар сарфланди.
“Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида “Аёллар дафтари”га киритилган 1 366 нафар хотин-қизлар саёҳатга юборилди.
2023 йил давомида хотин-қизлар бандлиги юзасидан амалга ошириладиган ишлар:
Вилоятда жорий йилда аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш юзасидан 135 мингта иш ўрни яратишни мақсад қилганмиз.
2023 йил “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини шакллантириш бўйича тўлиқ хатлов ўтказилди.
Хатлов якунлари билан Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича муҳокамаларга киритилди.
2023 йилда 38 минг 004 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди ҳамда 4-босқичда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилади.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!