» » Фориш туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Фориш туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

04 апрель 2023 г 533 Комментарии: 0

Фориш туманида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида йилдан йилга яхши натижаларга эришиб келиняпти.

Бундан беш йил олдин туманда бор йўғи 5 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларга атига 410 нафар ўғил-қизлар қамраб олинган бўлса, бугунги кунда туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 83 тага етиб, 6300 нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинган.

Яқинда туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида 100 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу икки қаватли бинони бунёд этиш учун 3 миллиард 733 миллион сўм маблағ сарфланди. Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳисобига маҳалладаги 20 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!