» » Уй-жойда тинтув ўтказиш қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида амалга оширилади

Уй-жойда тинтув ўтказиш қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида амалга оширилади

10 апрель 2023 г 473 Комментарии: 0

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев Жиззах шаҳрида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Депутат мазкур жараёнда янгиланаётган Конституциянинг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мана шундай мулоқотларнинг бири Жиззах шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Маҳалла фаоллари, фуқаролар, ёшлар, педагоглар иштирок этган учрашувда Ў.Ўрозбоев янгиланаётган Конституция ҳақида кенг маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида Ўзбекистон «суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат» эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги алоҳида белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқларнинг чекланишига ёки уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. Конституциямизда илк маротаба инклюзив таълим учун шароит яратишга оид алоҳида норманинг белгиланиши алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ва тарбия уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши, таълим олиш жараёнида уларни бирор-бир шаклда камситишга йўл қўйилмаслиги, барча болаларнинг тенглиги таъминланишига хизмат қилади.

Учрашувда иштирокчилар Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, референдум жараёнлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Депутатнинг ҳудуддаги учрашувлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!