Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида чигит экилган дала майдонлари кўздан кечирилди
10 апрель 2023 г 302 Комментарии: 0
Пахтачилик кенгаши Шароф Рашидов туман ишчи гуруҳи аъзолари “Исоқ бобо”, “Бек”, “Ҳамкор элита файз”, “Муртоз-Н”, “Қорақудуқлик фермер” фермер хўжаликларида ёғингарчиликлардан сўнг қатқалоқлар ҳосил бўлган чигит экилган дала майдонлари кўздан кечирилди.
Қатқалоқ хавфининг олдини олиш ва ёш ниҳолларни сақлаб қолиш учун тупроқнинг юза қисмини 1-2 кун ичида зудлик билан юмшатиш ва бартараф этиш бўйича фермерларга илмий тавсиялар берилди.
Кластер ва фермер хўжаликларига униб чиққан майдонларда култиваторга ротацион мотига ўрнатилиб, майин культивация қилиш кўрсатмалари берилди.
Қатқалоқ пайдо бўлганлиги сабабли чигит униб чиқмаган далаларда зиг-заг бороналар билан кўндалангига, бир след бороналар билан 5-6 см чуқурликда юмшатиш ҳамда ғўза ниҳоллари униб чиққан майдонларда ротацион юмшатгичлар билан узунасига қараб 4-5 см чуқурликда юмшатиш тавсия этилди.
Қолган барча ҳудудларда ҳудди шундай ҳолатлар мавжудлигини инобатга олиб, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилишлари тавсия этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!