Aйдар-Aрнасой кўлларида экотуризм ривожлантирилади
Aрнасой тумани ҳокимлигида Aйдар-Aрнасой кўллар тизимининг экологик ҳолати ва экотуризмни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Aрнасой туман ҳокими Хуршид Aлимарданов Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Иномжон Мажидов, Жиззах давлат педагогика университети “География ва иқтисодий билим асослари” кафедраси мудири дос. М. Ғўдалов ва бир гуруҳ олимлар билан хамкорликда Aйдар-Aрнасой кўллар тизимининг экологик ҳолати ва экотуризмни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг, ишчи гуруҳ Aйдар-Aрнасой кўлида бўлиб, у ерда экологик ҳолати ва экотуризмни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб боришди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)