» » Жиззахда мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

Жиззахда мансабдор шахс пора билан қўлга тушди

17 апрель 2023 г 974 Комментарии: 0

Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаган мансабдор шахс пора билан қўлга тушди.

Пора олиш, пора бериш – эскичасига, яъни исломий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ва ёки замонавий томондан, яъни амалдаги қонунлар доирасида қараганда ҳам қатъий қораланадиган иллат, жиноят ҳисобланади.  

Аммо бугунги жамиятимизда пора олиш, пора талаб қилиш, яна ҳам аниқроқ айтсак, коррупцион иллат – минг афсуски, тез-тез такрорланиб турадиган одатий ҳолга айланиб қолмоқда.  

Вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, касб-ҳунарга ўқитганлик тўғрисидаги сертификат тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилинаётганини аввалдан маълум қилади.  

Ҳаром луқма олишдан жирканмаган Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган Шапағбой Ширпиқулов касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериш эвазига (ИИБга ариза билан мурожаат қилган) фуқародан хизматлари эвазига 400 АҚШ доллари беришини талаб қилган.  

Вилоят ИИБ мутасадди ходимлари билан келишилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилиб, Шапағбой Ширпиқулов Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда, 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб, олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини – 100 АҚШ доллари ҳисобида олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.  

Доно халқимиз, порани канда қилмасанг, проканда бўласан, деб бежизга айтмаган. Мана охири Шапағбой Ширпиқулов оқибатини ўйламай туриб, босган тиканининг жабрини тортганича, суднинг қора курсусида боши эгилган ҳолда, сувга тушган мушукдек мунғайибгина ўтирибди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!