Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда насос агрегатларини ўзлаштирган омбор мудири аниқланди
11 май 2023 г 412 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизими ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари энергетика бошқармаси омбор мудири Р.И. ва бошқалар умумий қиймати 408,3 млн сўмлик 8 дона насос агрегатларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!