Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда газ ҳисоблаш ускуналарини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
20 декабрь 2022 г 658 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Sharof Rashidov tumangaz” газ таъминот бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлим мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!