» » Жиззах ва Татаристон ҳамкорлиги кенгаймоқда

Жиззах ва Татаристон ҳамкорлиги кенгаймоқда

24 май 2023 г 950 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон Республикаси Раисининг Администрацияси раҳбари Асгат Сафаров бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашув давомида Жиззах вилояти ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиқаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев учрашув давомида иккала томонни инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди.

Асгат Сафаров сўзларига кўра, Татаристон раҳбарияти ҳозирги кунда Жиззах вилояти билан икки томонлама ҳамкорлик даражасини юқори баҳолайди ва қадрлайди.

Татаристон Раисининг Администрацияси раҳбари Асгат Сафаров бошчилик делегация вакилларини Жиззах вилояти маҳаллабай ишлари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан танишиш ҳамда бу борада самарали ҳамкорликни йўлга қуйиш хусусида ҳам сўз юритилди.

Меҳмонлар IT Park Жиззах вилояти филиали фаолияти ва яратилган шарт-шароитлари билан танишишди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳри мезбонлигида илк бор ўтаётган катталар ўртасидаги белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати баҳсларини томоша қилишга меҳмонларни таклиф қилди.

Шундан сўнг, Вилоят Ахборот-кутубхона маркази ва Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали ҳам Татаристон вакилларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар Жиззах Олимпия ва параолимпия спорт турлари тайёрлаш маркази сузиш хавзасининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Мазкур сузиш хавзаси 25 метр бўлган ёпиқ бинода жойлшаган бўлиб, “Навоий кон-металлургия” АЖ томонидан 8,0 млрд. сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан барпо этилди. Хавзада бир вақтнинг ўзида 80 нафар ёшлар сув спортни билан шуғулланиш имкониятига эгалар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!