Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди
12 январь 2023 г 584 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув Қозон шаҳридаги Татаристон Президенти Қароргоҳида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томон ўзаро ҳамкорлиги бугунги кунда юқори даражада йўлга қўйилган бўлиб, олиб борилаётга мулақотлар ҳамкорликни сифат жиҳатда янги даражага олиб чиқади. Буни томонлар ўртасидаги савдо ҳажмида ҳамда қўшма лойиҳаларда кўриш мумкин.
Бундай ҳамкорлик самараси сифатида ўтган йили Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университетининг филиали очилишини келтириш жоиздир.
Бундан ташқари, Татаристон Республикаси Жиззах вилояти билан ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида фаол ҳамкорлик қилади.
Жиззах вилояти ҳокими Татаристонга ташрифи доирасида Иннополисга ҳам ташриф буюрди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!