» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ижод мактабидаги “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ижод мактабидаги “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

25 май 2023 г 633 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Сўнгги қўнғироқ” маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб давлатимиз раҳбарининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига” йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди ҳамда ижод мактаби фаолиятини бошлагандан буён эришган ютуқлари ва унинг вилоятимиздаги ўрнини таъкидлаб ўтди.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларини ўтган йилда 16 534 нафар ўқувчилар битирган бўлса, шундан 6 394 нафар ўқувчилар олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиндилар.

Жорий йилда таълим муассасаларини 23 271 нафар ўқувчилар 9 синфни, 16 880 нафари 11 синфни тугатишмоқда.

Шундан 97 нафар битирувчи муддатидан олдин имтиёзларга эга бўлиб, ОТМга қабул қилинган.

Тадбир давомида 2022-2023 ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган, соҳада ютуқларга эришган педагог, тарбиячи ходимлар ва ўқувчи ёшлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бадиий қисмдан ўрин олган чиқишлар, куй ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди. Битирувчи синф ўқувчиларининг устозларга йўллаган табриклари барчани руҳлантирди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!